Загрузка
Загрузка
Самарқандда ўқитувчилар зўравонлик қурбони бўлди
Ҳодисалар

Самарқандда ўқитувчилар зўравонлик қурбони бўлди

46
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 27 октябрь куни Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган 112 умумий ўрта таълим мактабида таълим муассасаси ходимларига нисбатан ҳужум содир этилган.

Маълумотларга кўра, Ипак йўли маҳалласида истиқомат қилувчи шахс ғирт маст ҳолатда мактаб ҳудудига бостириб кириб, ўқитувчиларни ҳақорат қилган ва математика фани ўқитувчиси С.Тожимуродов ҳамда мактаб психологи И.Ибрагимовга жисмоний зўравонлик кўрсатган.

Воқеа ортидан уйига қайтган шахс ўғли ва жиянини чақириб, улар билан биргаликда жиноий режа тузган. Кейинчалик пичоқ билан қуролланган ҳолда психолог И.Ибрагимовнинг уйига бостириб кириб, унинг ҳомиладор рафиқаси ва оила аъзоларини қўрқитган.

Зўравонлар И.Ибрагимовни уйидан тополмагач, яна мактабга қайтиб, ўқитувчини чақириб олиб қаттиқ дўппослашган. Оқибатда педагог оғир тан жароҳатлари олган, бурни синган ва шифохонага етказилган.

Ҳозирда мазкур воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Таълим муассасаларида ўқитувчилар хавфсизлигини таъминлаш ва бу каби ҳолатларни олдини олиш масаласи жамоатчилик эътиборида турибди.

Бундан олдин, ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 41-мактаб 9-синф ўқувчилари ўртасида жанжал чиққанини акс эттирувчи видео тарқалганди. Видеодаги ҳолат жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. 
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...