Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилоятида 16 ёшли ўсмир вафот этди. Уни кесилган дарахт шохи эзиб қўйди. Бу ҳақда мухбиримизга Бош прокуратура маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 март куни Пайариқ тумани "Илғор" маҳалласидаги хонадон ҳовлисида дарахтнинг йирик шохи кесилиб кетиши оқибатида бахтсиз ҳодиса содир бўлганди. Йигит оғир тан жароҳати олиб, зудлик билан жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, йигит вафот этган.
Қайд этилишича, унинг жасадини суд-тиббий экспертизасига юборишга қариндошлари фаол қаршилик кўрсатган. Улар боланинг ўлими бўйича даъволари йўқлигини айтишган. Натижада боланинг жасади яқин қариндошларига топширилган.
Туман прокуратураси вазиятни ўз назоратига олган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас