Загрузка
Загрузка
Самарқандда уйидан чиқарилган аёл  МИБ инспекторларига ўт қўйишга уринган. Юристлар суд қарорини ноқонуний деб ҳисоблашмоқда
Ҳодисалар

Самарқандда уйидан чиқарилган аёл МИБ инспекторларига ўт қўйишга уринган. Юристлар суд қарорини ноқонуний деб ҳисоблашмоқда

493
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЯА Самарқандда уйидан чиқарилган аёл Мажбурий ижро бюроси инспекторларига ўт қўйишга уринган. Юристлар суд қарорини ноқонуний деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақида ўз мухбиримиз хабар бермоқда.

21 январь куни ўн уч нафар МИБ ходими аёлга суд қарорини тақдим қилган ҳолда уни уйидан чиқаришмоқчи бўлган. Тушкунлик ҳолатига тушган Розиқова инспекторларга ёниб турган сочиқни ташлаб, уларга бензин сепа бошлаган. МИБ ходимларидан ҳеч бири жабрланмаган.

Аёл ҳибсга олиниб, унга қарши 219-модданинг 2-қисми ("Ҳокимият вакилига ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш") билан жиноий иш қўзғатилган. Ёлғиз ўғлини тарбиялаётган Дилором Розиқова беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Учта опа-сингил Розиқовалар уйидан чиқарилиши ҳақида адвокат Диёра Мадуллоева Facebookда ҳикоя қилган.

Самарқандлик аёл қарзи учун эмас, балки уйи бузишга мўлжалланганлиги сабабли уйидан чиқарилган. 2017 йил август ойида “Самарканд Агро Экспорт Сервис” (ҳозирги Силк Вояж) компанияси томонидан тўрт қаватли бино қуриши учун Навоий Шох кўчаси бўйлаб тўртта икки қаватли уйни бузишга қарор қилинган. Бино бузиш тўғрисидаги қарор Самарқанднинг собиқ ҳокими Воҳид Раҳимов томонидан имзоланиб, уйлар шаҳарсозлик меъёрларига жавоб бермаслигини кўрсатилган.

Бу борада хонадон эгаларига янги уйдан квартира ажратиш таклиф қилинган. Бироқ, Розикова ва унинг бир майдончада яшаб келаётган икки нафар синглиси, шунингдек қўшнилари Мамлакат Расулова ва Светлана Смолякова бунга розилик беришмаган. Бошқа уйларда яшовчи фуқаролар ҳам кўчишни хохламаган. Дарвоқе, Розиқованинг айтишича, ишлаб чиқарувчи янги хонадонни эмас, балки 1956 йилда қурилган уйдан квартира ажратишни ваъда қилган. Бу ҳақида NeMolchi канали маълум қилмоқда.

83403382_10157824828977403_131301449500983296_o.jpg

Фуқаролар прокуратурага мурожаат қилишиб, у уйни бузиш тўғрисидаги қарорга протест киритган. Хусусан, аҳолининг тўлиқ розилиги йўқлиги ва ҳужжатнинг хусусий мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатларига номувофиқлиги қайд этилган. Шу асосда шаҳарнинг янги ҳокими Фурқат Раҳимов ўзидан олдинги ҳоким қарорини бекор қилган.

Бироқ, қурилиш компанияси вакиллари судга мурожаат қилиб, тўртта уйнинг иккитасини бузишга рухсат олишган. Сўнгра Самарқанд шаҳар марказий почта идорасининг тарихий биносини бузишга уриниши билан билан машҳур бўлган ҳоким ўринбосари вазифасини бажарувчи Талант Эсиргапов суд қарорига зид равишда тўртта уйни бузиш тўғрисида қарор чиқарган. Эслатиб ўтиш жоизки, ўтган йили Эсиргаповга нисбатан 209-модда ("Мансаб сохтакорлиги") бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Аммо опа-сингил Розиковалар болалари ва кекса онаси билан квартирадан кетишга бош тортишган. Қурувчи судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Аммо, судья бу даъво аризасини ҳам, кейинги кассация шикоятини ҳам рад этган. Бироқ, 2019 йил июнь ойида судга янги даъво киритилиб, унда қурилиш компанияси билан бирга ҳокимлик асосий даъвогар сифатида иштирок этган. Бу гал қарор қурувчи фойдасига қабул қилинган ва барча юқори турувчи инстанциялар, шу жумладан Олий суд мазкур қарорни ўзгартиришсиз қолдирган.

2019 йил декабрь ойида Дилором Розиқова Олий суд раисига шикоят юборган. Тегишли ҳужжатлар Бош прокуратура номидан ҳам Олий судга кўриб чиқиш учун жўнатилган. Шу муносабат билан Самарқанд вилоят суди суд қарорларининг ижросини тўхтатиб қўйган. Лекин, 20-январь куни аёлга эртаси куни у квартирадан чиқиб кетиши кераклиги ҳақида маълум қилинган. Самарқанд вилоят судида Розиковага суд қарорларининг ижро этилишини тўхтатиб туриш Олий суднинг хати билан бекор қилинганлиги тушунтирилган бўлсада, ҳужжатнинг ўзи кўрсатилмаган.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, суд қарорини ихтиёрий равишда ижро этиш учун фуқароларга 15 кун берилиши керак бўлсада, Розиқова эртаси куни уйидан чиқарилган. Дилором Розиқовани ҳибсга олгач, МИБ ходимлари унинг буюмларини мустақил равишда кўчиришган. NeMolchi каналининг таъкидлашича, моддий бойликларни хатловдан ўтказиш гувоҳлар иштирокида ўтказилганми ёки мулк тақдири нима бўлганлиги номаълумлигича қолмоқда.

Юрист Диёра Мадуллаеванинг сўзларига кўра, Уй-жой кодексида уй-жойларни мажбуран олиб қўйилишининг бир нечта сасослари кўрсатилган: давлат тасарруфига ўтказиш, реквизиция, мусодара қилиш ва қарз мажбуриятлари бўйича олиб қўйиш. Ушбу ҳолатларнинг бирортаси ҳам Розиқованинг ишига даҳлдор эмас.

Суд ўз қарорларини қабул қилишда Уй-жой кодексининг 27-моддасига, яъни "жамоат ёки давлат эҳтиёжлари" учун участкаларни тортиб олиш муносабати билан бузиб ташлашга рухсат берилганига ҳавола қилган. Бироқ, фойда олиш учун тижорат компанияси томонидан уй қурилиши ушбу меъёрга мос келмайди.

Ҳокимлик ва қурилиш компанияси ҳам бузилган уйларнинг эскирганлиги ва авария ҳолатида эканлигини таъкидламоқда. Улар 1966 йилда давлат стандартлари бўйича қурилган, хизмат муддати - 120 йилни ташкил этади. Прокурорнинг протестида ҳам қайд этилишича, экспертиза уйларнинг бузилиш даражасини 15% миқдорида белгилаб, уларни “кам эскирганлар” тоифасига киритган.

Тахмин қилинишича, ҳозирда Дилором Розиқова ҳибсга олинган бўлиб, ўғли қариндошлариникида сақланмоқда. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Самарқанддаги воқеага эътибор қаратиб, 23-январь куни воқеа юзасидан текширув ўтказишга ваъда берган. Аммо бу борада ҳозирча бирон бир хабар келиб тушганича йуқ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...