Загрузка
Загрузка
Самарқандда яшовчи аёл 13 ёшли қизини уйга алмаштиришга уринган
Ҳодисалар

Самарқандда яшовчи аёл 13 ёшли қизини уйга алмаштиришга уринган

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандда 13 ёшли қизини 25 минг долларлик уйга алмаштиришга уринган аёл ушланган.

Zamon дастурининг репортажидан олинган маълумотларга кўра, Қашқадарёда яшаган  41 ёшли  аёл  ишлаш  учун Самарқандга борган.

Аёлнинг сўзларига кўра, ўша пайтда оиланинг  ўз уйи бўлмаган ва бир киши унга уй эвазига учта фарзандидан бирини беришни таклиф қилган.

Розилик билан жавоб бергач, у вояга этмаган қизини  пулга алмаштирган. Пулни олиб, аёл муваффақиятли битимни нишонлаш учун ресторанга борган ва  у ерда уни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан  қўлга  олинган.

Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмининг "а" бандига биноан ва 57-моддаси асосида жиноятчига қаттиқ тартибли колонияда 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Таъкидланишича, бу аёлнинг иккинчи судланиши экан.

Болалар давлат қарамоғига топширилган.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...