Санкт-Петербургда ўз ватанида катта ўғирлик қилгани  учун  қидирувда бўлган ўзбекистонлик тадбиркор ушланган
Ҳодисалар

Санкт-Петербургда ўз ватанида катта ўғирлик қилгани учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик тадбиркор ушланган

26

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Санкт-Петербург полицияси ўз ватанида жуда катта миқдордаги ўғирликда айбланган ўзбекистонлик компания раҳбарини ҳибсга олган. Эркак давлатлараро қидирувда бўлган. Бу ҳақда Фонтанка.ру нашрига таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, 39 ёшли тадбиркор 12 март куни Санкт-Петербургдаги Демьян Бедний кўчасидаги уйда ушланган. У Россияга 2021 йил декабрь ойида ишлаш учун борган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Россияга кетишидан олдин, 2021 йил июнь ойида компания раҳбари бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, банкка тегишли бўлган 1,5 миллиард сўм пул маблағларини ноқонуний равишда ўзлаштирган.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 2023 йил август ойидан бери эркакни қидирмоқда. Эркак Калинин тумани полиция бўлимига олиб борилган.

Эслатиб ўтамизки, кеча Россия президенти Владимир Путин журналист Дмитрий Киселёвга берган интервюсида кадрлар етишмаслиги ва Россияга чет элдан мутахассисларни жалб қилиш зарурлигини, улар ўзларининг профессионаллиги туфайли давлат ривожланишига ҳисса қўшишлари мумкинлиги хусусида гапирган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+