Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандда Damas машинасини бошқариб кетаётган аёл йўлда ётган кучукчани босиб кетгани учун унга нисбатан баённома расмийлаштирилган.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, машина ҳайдаб кетаётган аёл қасддан кучукчани босиб ўтган. Натижада жонивор ўлган.
Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, аёлга нисбатан маъмурий баённома тузилган. Машина эса жарима майдончасига жойлаштирилган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддаси ("Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш")да назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун чоралар кўрилган.
Изоҳлар мавжуд емас