Загрузка
Загрузка
Сирдарё ва Наманганда наркожиноятлар фош этилди
Ҳодисалар

Сирдарё ва Наманганда наркожиноятлар фош этилди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сирдарё ва Наманган вилоятида тезкор тадбирлар давомида бир қатор нарколабораториялар ва наркосавдогарлар фаолияти фош этилди.

 Бу ҳақида Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги нарколабораторияда ўтказилган тезкор тадбир чоғида 4 кг 373 гр “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик моддаси ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинган. Ушбу лаборатория орқали МДҲ давлатлари бўйлаб интернетда наркотиклар сотилиши аниқлаган. 3 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Наманган шахри Учқўрғон туманида Қирғиз Республикасидан қонунга хилоф равишда кириб келган шахс 9,7 кг "гашиш" моддаси билан ушланган. Шунингдек, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро 3,2 миллиард сўм қийматдаги 24122 дона "Регапен" ва 4880 дона "Тропикамид" ҳамда 61287 дона контрафакт дориларни олиб кетиш вақтида қўлга олинган.

Қолаверса, Наманган шаҳри ва Косонсой туманида яшовчи 5 нафар шахснинг Тошкент ва Фарғона водийсида дориларни ноқонуний сотиш билан шуғулланиши аниқланган. Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тезкор қидирув департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида Тошкент, Фарғона ва Андижон вилоятларида йирик уюшган наркогуруҳлар фаолиятига чек қўйилганди. Тадбирлар давомида жами 12,5 килограмм, яъни 25 минг дозани ташкил этувчи гиёҳванд моддалар аниқланди ва мусодара қилинган эди. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...