Загрузка
Загрузка
Сирдарёда ўлдирилган 13 ёшли қизнинг жасади топилди. Жиноятчини қидириш ишлари олиб борилмоқда
Ҳодисалар

Сирдарёда ўлдирилган 13 ёшли қизнинг жасади топилди. Жиноятчини қидириш ишлари олиб борилмоқда

93
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сирдарё вилоятида номаълум шахс ўсмир-қизни бўғиб ўлдирган ва жиноят жойидан яширинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноятчини қидирмоқдалар.

Бош прокуратура матбуот-котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг сўзларига кўра, воқеа 3 июль куни содир бўлган. Сирдарё вилоятидаги квартиралардан бирида зўравонлик аломатлари билан вояга етмаган қизнинг жасади топилган.

Хабар қилинишича, соат 19:30 атрофида ишдан қайтган аёл "Шукрона" маҳалласида ижарага олинган квартиранинг яшаш хонасида 13 ёшли қизини топиб олган. У дарҳол шаҳар касалхонасига мурожаат қилган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасида қизнинг ўлими бўйин органларининг сиқилиши, бўғилиш натижасида келиб чиққан механик асфиксия натижасида содир бўлганлиги қайд этилган.

Таъкидланишича, шу куни Сирдарё вилояти прокуратураси 97-модданинг 1-қисми ("Қасддан одам ўлдириш") бўйича жиноий иш қўзғатган. Жиноятчини қидириш учун ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тезкор гуруҳ тузишган. Тергов олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...