Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда 11 синф ўқувчиси мактабдошини зўрлади
Ҳодисалар

Сурхондарёда 11 синф ўқувчиси мактабдошини зўрлади

122
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарё вилояти Денов туманида мактаб ўқувчилари иштирокида юз берган мудҳиш ҳолат жамоатчиликни ларзага солди. Тумандаги 64-мактабнинг юқори синф ўқувчиси 9-синфда ўқийдиган қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этгани айтилмоқда.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ушбу воқеа юзасидан расмий муносабат билдирди.

Айтилишича, 11-синф ўқувчиси бўлган йигит шу мактабнинг 9-синф ўқувчи-қизини зўрлаган.

Маълумотларга кўра, ҳолат бир неча ой аввал, мактаб ҳудудидан ташқарида ва дарслардан бўш вақтда юз берган.

Мактаб маъмурияти воқеадан хабар топгач, ота-оналар иштирокида муҳокама ўтказган.

Ҳолат юзасидан ички ишлар органларига хабар берилган. Ҳозирда ваколатли органлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа вояга етмаганлар ўртасида содир бўлгани сабабли, тергов ҳаракатлари алоҳида назоратга олинган.

Аввалроқ Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган 31 ёшли эркак қочиб кетиб, 3-синф ўқувчисини зўрлаганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...