Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарёнинг Шўрчи туманида банкнинг маҳаллий бошқармаси ходими кредит ажратишда ёрдам беришни ваъда қилиб, 2,1 минг доллар олган вақтида ушланди.
ДХХ хабарига кўра, фуқаро 17 миллиард сўмлик қарз сўраб банкка мурожаат қилган. Ходимнинг таъкидлашича, қарз олувчи гаровга қўйган бино "Электрон баҳолаш" тизими талабларига жавоб бермайди. Шундан сўнг, у бу масалани ҳал қилишга ваъда бериб, пул талаб қилган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Нурафшонда экология қўмитасига ишга жойлаштириш учун пора сўраган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинганди.

Изоҳлар мавжуд емас