Загрузка
Загрузка
Тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси қовун  ортилган юк машинасида ноқонуний равишда Россияга киришга уринган. Видео
Ҳодисалар

Тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси қовун ортилган юк машинасида ноқонуний равишда Россияга киришга уринган. Видео

71
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия Федерациясининг Саратов вилоятида чегарачилар қовун ортилган юк машинасини текширишда чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросини топишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Mash нашрининг ёзишича, чегарачилар Саратов вилояти Озинки посёлкасидаги ўтиш пунктида оғир юкни текширишга қарор қилишган. Ҳужжатларга кўра, ичкарида фақат қовун бўлган.

Бироқ, тиркаманинг четки қисмида Россияга боришни истаган тўртта мигрант яширинганлиги маълум бўлган.

  

"Уларнинг қўлида беш литрли бўш идиш бўлган. Натижада, ҳайдовчи ва ҳуқуқбузарларга Россия Федерацияси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш тўғрисидаги модда бўйича жиноий иш қўзғатилган, бу беш йилгача қамоқ жазосига сабаб бўлиши мумкин", - деб ёзади нашр.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,5 миллиард долларни ташкил этди. Россиядан қарийб беш миллиард доллар ўтказилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...