Загрузка
Загрузка
Тўйга  вертолётда етиб  келган “тўйчилар” жаримага  тортилди. Видео
Ҳодисалар

Тўйга вертолётда етиб келган “тўйчилар” жаримага тортилди. Видео

203
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Куни кеча ижтимоий тармоқларда вирусли видео тарқалди, унда акс этишича, куёв келиннинг олдига бешта “Каптива” автомобили билан бирга вертолётда учиб келган. Бу ижтимоий тармоқларда кўплаб ижобий шарҳларни келтириб чиқарган, фойдаланувчилар тўй кунини унутилмас қилиш учун эркак   ақлини ишга солганини таъкидлашган. Кеча маълум бўлишича, келин ва куёв бу кунни аниқ унутишмайди, сабаби-ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари кортеж иштирокчиларини жаримага тортишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ушбу воқеа Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида юз берган. Тошкент вилояти ИИББ маълум қилишича, тўй кортежида иштирок этган транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий баённомалар тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 129 – моддасида айтилишича, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига ёки авария ҳолатига таҳдид солувчи йўлларда гуруҳ бўлиб ҳаракатланиши БҲМнинг уч баравари - 990 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари инсонпарварлик билан иш тутиб, тўйчилар кайфиятини бузмасликка ҳаракат қилишади. Агар кортежда янги турмуш қураётганлар бўлса, ЙҲХХ инспекторлари фақат ҳуқуқбузарликни қайд этишади ва эртаси куни ҳайдовчиларни ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишга таклиф қилишади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+