Загрузка
Загрузка
Таиландда ўзбекистонлик сайёҳлар бўлган катер ҳалокатга учради
Ҳодисалар

Таиландда ўзбекистонлик сайёҳлар бўлган катер ҳалокатга учради

41
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андаман денгизида Ўзбекистон, Россия ва бошқа давлатлар фуқаролари бўлган сайёҳлик катери балиқчилар кемаси билан тўқнашиб кетиши натижасида сувга ғарқ бўлган. Ҳодиса жойидан олинган видеолавҳалар вазият қанчалик жиддий бўлганини кўрсатмоқда.

ТАСС агентлигининг хабар беришича, 11 январь куни маҳаллий вақт билан соат 08:55 да Korawich Marine 888 сайёҳлик катери балиқ овлаш кемаси билан кучли тўқнашувга учраган. Зарба натижасида катер корпусига шикаст етган ва у тез фурсатда чўкиб кетган. 

0e5283_fcd98a775e5e45e9ae6e49db6cb8c4cb~mv2.jpg

Катердаги жами 55 кишининг (52 нафар сайёҳ ва 3 нафар экипаж аъзоси) 33 нафари россиялик, 8 нафари қозоғистонлик, 4 нафари ўзбекистонлик 2 нафар қирғизистонлик фуқаролар бўлган. Шунингдек, Польша ва Буюк Британия фуқаролари ҳам бўлган.

Афсуски, тўқнашув оқибатида 2008 йилда туғилган Россия фуқароси (қиз бола) олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

0e5283_0c7b5f67fefe49af84c993371d6ed0d8~mv2.jpg

23 нафар Россия фуқароси турли даражадаги жароҳатлар билан Пхукетдаги шифохоналарга жойлаштирилган.

Кемада бўлган 4 нафар ўзбекистонликнинг аҳволи ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган, бироқ умумий қутқарув ишлари давомида улар қирғоққа олиб чиқилган.

Дастлабки тахминларга кўра, тўқнашувга денгиздаги кўриш даражаси ёки экипажнинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин. Пхукет сайёҳлик полицияси ва маҳаллий ҳокимият тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Таиланддаги дипломатик ваколатхоналар ўз фуқароларига ёрдам кўрсатиш учун маҳаллий тиббиёт муассасалари билан алоқада бўлиб турибди.

Қўшимча маълумот: Ташқи ишлар вазирлиги Пхукет ороли яқинида содир бўлган катер ҳалокатида жабрланган ҳамюртларимизнинг ҳолати юзасидан расмий маълумот берди. Хабарларга кўра, вазият тўлиқ назоратга олинган ва фуқароларимизга зарур ёрдам кўрсатилган. 

ТИВ матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, вазият аввал айтилганидан бироз бошқачароқ: катерда аввал хабар берилганидек 4 нафар эмас, балки 3 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Ҳодиса оқибатида уларнинг 2 нафари енгил тан жароҳати олган ва зудлик билан маҳаллий шифохонага жойлаштирилган.

Жароҳатланган ҳамюртларимиз соғайиб, шифохонадан чиқарилган. Уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.

Муҳим жиҳати шундаки, жабрланганларнинг барча тиббий харажатлари ва бошқа зарур тўловлари катер эгаси бўлган компаниянинг суғурта маблағлари ҳисобидан тўлиқ тўлаб берилган.

Эслатиб ўтамиз, кечагина Пхукет оролида 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси вояга етмаган қизга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этганликда айбланиб, полиция томонидан қўлга олинганди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...