Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2024 йилда Андижон вилоятида ёқилғи қуйиш шохобчалари 128 миллион сўмлик сифатсиз бензин сотган. Рақобат қўмитаси шохобча эгаларига маблағларни истеъмолчиларга қайтаришни буюрган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Отабек Усмонов ўз каналида маълум қилган. Ҳолатлар вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ёқилғи сифатини текшириш ва 18 та автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини ўрганиш натижасида аниқланган.
Ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонун талабларини бузганлик ҳолатлари бўйича шохобчаларга нисбатан иш қўзғаган ва истеъмолчиларга сарфланган маблағларни қайтариш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар берган.
Эслатиб ўтамизки, 2024 йилда Ўзбекистон Рақобат қўмитасига авиакомпанияларнинг йўловчиларга қониқарсиз хизмат кўрсатиши юзасидан 240 га яқин шикоят келиб тушган, натижада истеъмолчилар фойдасига 220 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Изоҳлар мавжуд емас