Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда ҳайвонот боғига ташриф буюрган киши филнинг катагига пластик қадоқни ташлаганлиги ҳақида хабар тарқалди. Фойдаланувчилар ҳайвоннинг соғлиғидан хавотирга тушишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Бу ҳолат тўғрисида Истеъмолчи.уз гуруҳида айтиб ўтилган.
"Кеча Тошкент ҳайвонот боғида кимдир филга “кириешки”нинг бўш қадоғини ташлади. Кўринишидан, пакетдан мазали ҳид келган ва фил уни еб қўйган. Буни кўрганлар энди филнинг соғлиғидан хавотирда", - деб ёзмоқда гуруҳ асосчиси Лилия Николенко.
Аммо масала фақат фил билан чекланиб қолмаган. Қўшни катак ичида йўлбарс ташриф буюрувчилар томонидан улоқтирилган сув солинган пластик идиш билан ўйнаб турган, аммо ходимлар тезда муносабат билдиришган – улар йиртқични вольер ичига ҳайдаб, ахлатни олиб ташлашган.
"Одамлар, нега буни қиласиз, нега ҳайвонларга ахлат ташлайсиз? Ахир, бу уларни ўлдирадику! Ахир шу учун тўсиқлар ҳам баланд қилинди...",- деди гуруҳ аъзосидан бири.
Таъкидлаш керакки, ҳайвонлар катаги яқинида махсус озуқа сотилади, бу фойдали ва албатта ҳайвонлар учун зарарсиздир. Нима учун одамлар катакларга ахлат ташлашлари ҳақидаги савол очиқ қолмоқда.
Гуруҳ аъзолари "боқувчилар"ни камералар ёрдамида топишни ва 10-20 миллион жарима солишни, ҳатто ундан ҳам яхшироқ – филнинг нархи миқдорида жарима тўлашга мажбурлашни таклиф қилишган.
Бундан ташқари, ҳайвонот боғи маъмурияти бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ўз ҳудудида пластик қадоқли маҳсулотларни сотишни тақиқлаш ҳақида ўйлаб кўриши лозим.
Гарчи, ҳеч ким ташриф буюрувчиларга уларни ўзлари билан олиб келишни тақиқламайди. Ёки умуман тақиқлаш керакми? Айтганча, ҳайвонот боғида ичимлик сувидан иборат фавворалар мавжуд.
Таъкидлаш керакки, Тошкент ҳайвонот боғи маъмуриятидан ҳали расмий изоҳ берилмаган.
Эслатиб ўтамизки, яқинда пойтахтдаги Наврўз боғида яраланган туя топилган.
Изоҳлар мавжуд емас