Загрузка
Загрузка
Тошкент ва Қорақалпоғистонда қалбаки долларлар савдосига чек қўйилди
Ҳодисалар

Тошкент ва Қорақалпоғистонда қалбаки долларлар савдосига чек қўйилди

46
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда қарийб 11 минг доллар сохта валютани муомалага киритмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Қалбаки пулларнинг "курси" ҳайратланарли: 100 доллар атиги 50 долларга баҳоланган.

Тезкор тадбир натижасида иккита йирик қонунбузарлик фош этилган. Тошкентнинг Юнусобод туманида икки нафар "тадбиркор" катта миқдордаги қалбаки валютани сотишга уринган. Улар 9 900 қалбаки  долларни нақд 5 000 ҳақиқий долларга (яъни ярим нархига) сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида бир фуқаро қалбаки 700 долларни банк кассаси орқали миллий валютага айирбошламоқчи бўлган. Бироқ банкдаги текширув ускуналари ва кассирнинг ҳушёрлиги сабаб фирибгарнинг режаси барбод бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда автомобиль йўловчиси ҳам умумий қиймати 30 минг доллар бўлган қалбаки банкноталар билан қўлга тушганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...