Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятида Malibu ўқувчини уриб юборди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида Malibu ўқувчини уриб юборди

41
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Malibu автомобили таълим муассасаси ёнида мактаб ўқувчисини уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ЙҲХБ муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, воқеа 2 сентябрь куни Қуйи Чирчиқ туманида содир бўлган. Автомобилни 17 ёшли ўсмир бошқарган, у жойидан қўзғалмоқчи бўлганида 44-мактабнинг 16 ёшли ўқувчисини уриб юборган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг таъкидлашича, ҳайдовчи мактаб ўқувчиси эмас, лекин ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас.

Ҳозирда автомобиль жарима майдончасига қўйилган. Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Андижон вилоятининг Балиқчи ва Бўстон туманларида отасининг машинасида дарсга келган мактаб ўқувчилари аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Ота-оналар бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун фарзандлари устидан назоратни кучайтиришга чақирилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...