Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Миробод туман судида 20 ёшли йигитга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди. Маълумотларга кўра, у ўзи билан бир жойда ишловчи 18 ёшли қизга Telegram орқали ўзининг жинсий аъзосининг видеосини ва ножўя, шаҳвоний сўзлар йўллаган.
Суд ҳужжатларига кўра, воқеа жорий йилнинг 12 октябрь куни "Про Хинкали" ресторанида содир бўлган. Жабрланувчининг онаси бу ҳолатдан хабардор бўлганидан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Дастлабки суриштирув натижасида мазкур ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Суд мажлисида йигит ўз айбини тўлиқ тан олган ва енгиллик сўраган. Жабрланувчи ва унинг онаси эса йигитга қатъий жазо қўлланишини талаб қилган.
Суд айбланувчини Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 411-моддаси 1-қисми ("Шаҳвоний шилқимлик қилиш") бўйича айбдор деб топган ва қарорга кўра, у 5 суткага маъмурий қамоққа олинган.

Изоҳлар мавжуд емас