Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда фуқароларга катта миқдордаги пул эвазига ўқишга киришга ёрдам беришни ваъда қилган муқаддам судланган фирибгар қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, олти минг доллар олаётганда жиноят устида қўлга олинди.
Ушбу пул эвазига фирибгар фуқаро ва унинг икки танишини Қашқадарё вилоятидаги Ахборот технологиялари ва менежмент университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтдаги болалар боғчаси директори пора билан қўлга тушганди.
Сунъий интеллект ёрдамида таржима қилинди
Изоҳлар мавжуд емас