Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентнинг Яккасарой туманидаги уйлардан бирида 42 ёшли эркак турмуш ўртоғига бензин сепиб, ёқиб юборди. Ҳаммаси уларнинг кичкина фарзанди кўз ўнгида содир бўлди. Аёл тана юзасининг 85 фоизини куйиш жароҳатлари олган, бир неча бор жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган ва ҳозирда ҳам оғир аҳволда.
Тергов маълумотларига кўра, эркак боласи билан кўришиш учун хотинининг олдига келган. Рад жавобини олгач, у маст ҳолатда бензин олиб келиб, устидан қуйган ва ёқиб юборган. Алангаланиш натижасида олов ҳужум қилувчининг ўзини ҳам қамраб олган. Кейинчалик судда у ҳужумни режалаштирмагани ва фақат хотинини "қўрқитмоқчи" бўлганини айтди.
Яккасарой туман суди эркакни айбдор деб топди. Жиноятнинг оғирлик даражаси ва жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар, шу жумладан, зўравонлик ҳаракатини бола иштирокида содир этишни инобатга олиб, суд 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Изоҳлар мавжуд емас