Загрузка
Загрузка
Тошкентда фуқароларнинг карталаридан 3 миллиард сўмга яқин пул ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Ҳодисалар

Тошкентда фуқароларнинг карталаридан 3 миллиард сўмга яқин пул ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда фуқароларнинг пул маблағларини ўғирлаш мақсадида Telegram орқали вируслар яратиш ва тарқатиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди. Ўтган вақт давомида улар 130 та банк картасидан 2,8 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабарига кўра, гуруҳда жами 11 киши бўлиб, улар турли мамлакатлар фуқароларидир. Тезкор-техник тадбирлар давомида 5 нафар шахс қўлга олиниб, уларнинг ҳар бирида талон-торож қилинган маблағлар улуши борлиги аниқланган.

Вирусли дастурлар ёрдамида фуқароларнинг банк карталари маълумотлари ва SMS-тасдиқлаш кодлари гумонланувчилар қўлига тушиб қолган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган. Ҳозирда республика ҳудудида гуруҳнинг бошқа аъзоларини аниқлаш ва жабрланганлар доирасини аниқлаштириш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ижтимоий тармоқларда "совға" ва маҳсулотларни жуда арзон нархда сотиш бўйича фейк таклифлар тарқалмоқда. Ҳаволалар орқали ўтиш ва шахсий маълумотларни улашиш молиявий ёки шахсий маълумотларнинг ўғирланишига олиб келиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...