Тошкентда қурилиши тугалланмаган бинонинг томи ёниб кетди
Ҳодисалар

Тошкентда қурилиши тугалланмаган бинонинг томи ёниб кетди

35

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Юнусобод туманида содир бўлган ёнғин видеоси тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодисага изоҳ берди.

Қайд этилишича, 4 июль куни соат 11:02 да Алишер Навоий кўчасида қурилаётган бинонинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Тўрт дақиқа ўтар-ўтмас воқеа жойига тўртта ёнғин-қутқарув экипажи ва иккита автонарвон етиб келди.

Ёнғин соат 11:17 да қуршаб олиниб, ўчирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, тахминан 5 квадрат метр майдонда битум материаллари ёниб кетган. Жабрланганлар йўқ.

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...