Загрузка
Загрузка
Тошкентда яна бир йўловчи Yutong пиёдани уриб юборди
Ҳодисалар

Тошкентда яна бир йўловчи Yutong пиёдани уриб юборди

62
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтда Yutong йўловчи автобуси ва пиёда иштирокида навбатдаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. "Тошшаҳартрансхизмат" ҳолатга изоҳ берди.

Компания маълумотларига кўра, ҳодиса 18 сентябрь куни Якасарой туманида содир бўлган. 62-сонли йўналиш бўйича ҳаракатланаётган автобус ҳайдовчиси КАҲЙ бўйлаб ҳаракатланаётиб, йўналишини ажратувчи чизиқ томон ўзгартирган. Шу пайт йўлнинг қатнов қисмидан нотўғри жойда, тўхтаб турган машиналар орасидан югуриб ўтаётган пиёдани автобус уриб юборган.

Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатиб, жабрланувчини шахсан ўзи 16-сонли Республика тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига олиб борган ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Шунингдек, 20 сентябрь куни 12-сонли автобус саройида "Тошшаҳартрансхизмат" раҳбарияти ва шаҳар ЙҲХБ вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ЙТҲ сабаблари ва қоидабузарликлар профилактикасини кучайтириш зарурлиги муҳокама қилинди. Ҳайдовчи ва пиёдалар яна бир бор йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишлари ва йўлларда имкон қадар эътиборли бўлишлари сўралди.

Эслатиб ўтамизки, худди шундай ҳолат 19 сентябрь куни Янгиҳаёт туманида ҳам содир бўлганди. Yutong йўловчи электробуси 17 ёшли пиёдани уриб юборди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...