Загрузка
Загрузка
Тошкентдаги квартираларнинг эшиклари қулоқ тутган одам 5 кунга қамалган
Ҳодисалар

Тошкентдаги квартираларнинг эшиклари қулоқ тутган одам 5 кунга қамалган

85
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Уйма уй юриб, эшикларни тинглаган одам жаримага тортилган ва ҳибсга олинган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда номаълум фуқаро квартираларда содир бўлаётган воқеаларни   эшитиш учун эшикларга қулоқ тутган одамни акс этган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 май куни соат 02:30 атрофида Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида у кўп қаватли уйнинг квартираларни кузатган, эшикларга қулоқ тутган, кишиларга таҳдид қилган ва уларнинг тинчлигини бузган. Ҳибсга олинганда, у ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаган, ИИБга боришдан бош тортган.

Суд қарорлари порталига кўра, жорий йилнинг 23 май куни Мирзо Улуғбек туман суди фуқарони 183-модда (майда безорилик) бўйича 5 кунлик маъмурий қамоққа ҳукм қилган.

Шунингдек, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194 – моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик) БҲМнинг 5 баравари, яъни 1.7 миллион сўмга жаримага тортилган.

Шунингдек, ушбу фуқаро 2020 йилда ўғирлик учун судланганлиги аниқланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...