Загрузка
Загрузка
Тошкентдаги тез тиббий ёрдам шифокори бемор аёлни зўрлашга уринганликда гумон қилинмоқда
Ҳодисалар

Тошкентдаги тез тиббий ёрдам шифокори бемор аёлни зўрлашга уринганликда гумон қилинмоқда

72
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тез ёрдам шифокори чақирувга бориб, аёлга учта укол қилган ва унинг ночор ҳолатидан фойдаланиб, қўллари билан ўз жинсий эҳтиёжларини қондирган. Жабрланувчи экспертизадан ўта олмаган, уни бир идорадан иккинчисига юбориб, сарсон қилишмоқда. Воқеа ҳақида жамоатчилик орасида шов-шув кўтарилгач, расмий текширув тайинланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу шов-шувли воқеа ҳақида блогер ва Адлия вазирининг маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова маълум қилган. 

Жабрланувчи-унинг таниши, университет ўқитувчиси, олима, чет тиллари бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилишни режалаштирмоқда. У ёлғиз она, жуда ёш ўғлини тарбияламоқда. 

16-17 ноябрга ўтар кечаси у касал бўлиб қолган ва тез ёрдам чақирган. У кичкина бола билан ёлғиз яшаётганини ва куннинг кечлигини ҳисобга олиб, иложи бўлса, аёл шифокорни юборишни сўради, аммо соат 00:15 да эркак шифокор борган, у аёлга унга учта укол қилган. Охирги уколдан кейин аёл ўзини ғалати ҳис қилган. 

“Миям бирдан маст одамникидай гаранг бўлиб қолди, осмонга учаётгандек бўлдим. Эс-ҳушим жойида, лекин оёқ-қўлим бўшашиб ўзимга бўйсунмай қолди” – деди жабрланган аёл.

Тез ёрдам шифокори аёлнинг ожизлигидан фойдаланиб унга ножўя қилиқлар қилган, қўли билан жинсий зўрлаган. Яна кўпроқ ишлар қилмоқчи бўлгану, аёл ҳоли борича қаршилик қилавергач, ниҳоят кетган.

Аёл эртаси кечгача хаёли ўзида бўлмаган, кечга бориб нима бўлганини англаб бонг ура бошлаган. Лекин 102га қўнғироқ қилингач, етиб келган участка инспектори етарли тезкорлик кўрсатмаган, аёлга “барибир исботлашингиз қийин” деб мурожаатидан воз кечишга ундаган. Аёл қатъият кўрсатгач, судмедэкспертизага йўлланма берган.

Аёл жума куни судмедэкспертизага борган, иш куни тугаб қолгани учун иши битмаган. Эртаси шанба ҳам шу аҳвол такрорланган. Судмедэкспертиза, наркологияга бориб вақти зое кетган.

“Табиий савол туғилади: агар судмедэкспертлар ҳафтада 5 кун соат 16-00 гача ишласа, бошқа вақтларда қилинган жиноят излари душанбагача кутиб ўтирадими?”, -дея савол мурожаат қилмоқда Шахноха.

Участка инспектори эса ҳамон “барибир исботлай олмайсиз” позициясида турибди ва ҳодисага бармоқ орасидан қарамоқда. Тез ёрдам қолдириб кетган шприцлардаги модда қолдиқларини ҳам ҳеч ким эътиборга олмаяпти. Порталга қилинган қўнғироқлар, мурожаатлар охиригача эшитилмай қўйиб қўйиляпти.

Аёлнинг аҳволи жуда ёмон, ишонмаяпти адолатга, лекин уни барибир топмоқчи.  

Аёл нафақат "шифокор"нинг ифлос ҳаракатларидан хўрланган, балки у идораларда сарсон бўлган ва ички ишларнинг бефарқлигидан чарчаган. Жинсий дахлсизликка қарши кўплаб жиноятлар жабрланувчининг ўзи далилларни излаши, хўрликка дуч келиши ва тизимга қарши курашиши кераклиги сабабли фош қилинмайди.

“Ҳурматли Ички ишлар вазирлиги масъуллари. Бу ишни шундай қолдириб бўлмайди. У аёл эс-ҳуши жойида, зиёли оиланинг фарзанди, ўзича воқеалар ўйлаб топишдан манфаати йўқ. Бу ишга жиддий қарашингизни сўрайман. Ўша “шифокор” жазосиз қолишига ишониб ифлос ишни қиляпти экан, демак сизлардан ҳеч ким қўрқмай қўйган, жазо муқаррарлигига ишонмай қўйган. Агар юзта, ҳатто мингта ёлғон мурожаатга битта рости тўғри келса ҳам, у етарлича ва тезкор ўрганилиши керакмасми? Аввал бошданоқ ходимларингиз “ҳеч нимани исботлай олмайсиз” деб ўтирса, зўравонлар арқони баттар ечилмайдими?”, -дея сўрамоқда Шаҳноза.

“Ҳурматли соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов. 103 да қўнғироқларни қабул қилганингизни кўрдик. Одамлар жонидан ўтганидан шифокор чақиришади, биласиз. Тизимдаги ўн, юз минглаб одамларни миясига кириб чиқиш ва ахлоқига жавоб бериш қийин бўлса ҳам, бунга мажбурсиз. Ҳеч бўлмаса, шундай рискларнинг олдини олиш учун беморнинг уйига шифокорларингиз ёлғиз кирмаслигини таъминлаш мумкин-ку”, -дея таъкидламоқда у.

Ушбу хабар эълон қилинганидан бир неча соат ўтгач, Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг матбуот котиби жабрланувчининг чақируви бўйича борган шифокорнинг фаолияти бўйича расмий текширув тайинланганлигини маълум қилди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+