Загрузка
Загрузка
Тошкентлик аёл 130 га яқин мушукни уйида сақлаган. У ўлик ҳайвонларни музлатгичда ушлаб турган. Видео
Ҳодисалар

Тошкентлик аёл 130 га яқин мушукни уйида сақлаган. У ўлик ҳайвонларни музлатгичда ушлаб турган. Видео

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентдаги квартиралардан бирида аёл 130 мушукни сақлаган. Вазиятни зооҳимоячилар назорат остига олишган. 

"Эколог" ташкилотига зооҳимоячилар мурожаат қилиб, Елена исмли аёл ўз квартирасида сотиладиган зотли мушукларни сақлаётганини айтишган. Шу билан бирга, кўнгиллиларнинг сўзларига кўра, ҳайвонлар аянчли аҳволда қолиб, аксарияти касал бўлган ва назоратсиз равишда кўпаймоқда. 

Кўнгиллилар ҳайвонларни бир неча бор олиб кетишган ва даволашган, аммо квартирада пайдо бўлган вирус туфайли ҳайвонлар барибир ўлишмоқда. Қўшнилар бир неча йил давомида аёлдан шикоят қилишган, участка инспектори эса унга мушуклар билан муаммони ҳал қилиш учун охирги марта 15 августгача   муддат берган. 

  

Вазиятни ўрганиш учун "Эгулик уйи" бошпанасининг кўнгиллиси аёлнинг уйига борган ва ҳайвонлар ёмон шароитда сақланганлигини, уларнинг деярли барчаси касал ва майиб бўлганлигини тасдиқлаган. Аёлда ҳайвонлар учун озиқ-овқатга пули йўқ, чунки уларнинг сони ҳақиқатан ҳам кўп. Елена билан бирга унинг кекса касал отаси ва акаси яшайди, улар мушукларни уришаркан. Аёл ўлган ҳайвонларни қопларга ўраб, озиқ-овқат билан бирга музлатгичда сақлаган. 

Куни кеча Елена кўнгиллилар билан учрашишга қарор қилган ва ҳайвонларни кўришга рухсат берган. Экологлар барча мушукларни олиб кетишган. Улар айни пайтда карантинда бўлиб, кейинги кўпайишнинг олдини олиш учун соғлиғи ва жинси бўйича тақсимланади. Бир нечта ҳайвонларга эга топилган, аммо кўплаб мушуклар даволаниш ва уйга муҳтож. 

Кўнгиллилар ҳайвонлар тақдирига бефарқ бўлмаганлардан ёрдам сўрашмоқда. Ҳозирда мушукларга бошпанада бўлиши учун озиқ-овқат ва дори-дармонлар керак. Шундан сўнг, ҳайвонлар кейинги ахталаш ва стерилизация шарти билан бировга берилади.

"Эколог" ташкилоти Елена учун ҳайвонларни сақлашни тақиқлашга эришишни ҳам режалаштирмоқда.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...