Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мирзо Улуғбек туман суди даҳшатли жиноят ишини кўриб чиққан. Маст бўлган икки нафар эркак бировнинг жинсий аъзони кесиб ташлашган ва унга пичоқ билан 20 дан ортиқ жароҳат етказишган. Улар ўта шафқацизлик билан қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топилган.
Иш материалларида айтилишича, жабрланувчи судланувчилардан бирининг онасини ҳақорат қилган. Можаро натижасида жабрланувчи стул билан ерга йиқитилган. Кейин жиноятчилар унинг жинсий аъзоларни пичоқ билан кесишни бошлашган. Пичоқ ўтмас бўлгани учун, улар ишни арра билан якунлашган. Эркак олган жароҳатларидан жойида вафот этган.
Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг "в, ж, п" бандларига биноан, суд иккаласини ҳам 18 йилга озодликдан маҳрум қилган. Шунингдек, улар алкоголизмдан мажбурий даволанишга юборилади.
Изоҳлар мавжуд емас