Тожикистонлик икки шахс Ўзбекистонга 44 кг гиёҳванд модда ўтказмоқчи бўлди
Ҳодисалар

Тожикистонлик икки шахс Ўзбекистонга 44 кг гиёҳванд модда ўтказмоқчи бўлди

44

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тожикистоннинг Панжакент шаҳри суди Ўзбекистонга чегара орқали йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринган икки нафар фуқарони 16 ва 19 йилга озодликдан маҳрум қилди. Улар жами 44 килограмм гашиш ва опиумни контрабанда қилишда айбдор деб топилган.

Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) маълумотига кўра, Саразм қишлоғида яшовчи 44 ёшли Уктам Сатторов ва 39 ёшли Соҳиб Ҳамидов "трансмиллий наркогуруҳ" таркибида ҳаракат қилган. Суд ҳукми билан Соҳиб Ҳамидов 19 йилга, Ўктам Сатторов 16 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Тергов аниқлашича, жиноий гуруҳга айни пайтда хорижда бўлган Жонибек Рустамов бошчилик қилган. Унинг кўрсатмаси билан Сатторов ва Ҳамидов 20 кг гашиш ва 24 кг опиумни чегара чизиғи орқали Ўзбекистонга ўтказишга уринган. Қўлга олинганлардан бири Соҳиб Ҳамидов ўз кўрсатмасида чегарада Ўзбекистон ҳарбийларини кўриб, юкларни ташлаб қочгани, кейинчалик Россияга бориб келгач, Саразм чегарасида қўлга олинганини тан олган.

Панжакент ҳудудида гиёҳванд моддалар контрабандаси билан боғлиқ ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда. Масалан, 2025 йилнинг июль ойида ҳам уч нафар маҳаллий аҳоли 24 кг гиёҳванд моддани Ўзбекистонга ўтказмоқчи бўлгани учун 15-16 йилга қамалган. Тожикистон расмий маълумотларга кўра, 2025 йилнинг 10 ойи давомида мамлакатда 1 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.

Ҳозирда гуруҳ раҳбари Жонибек Рустамовни чет элдан экстрадиция қилиш бўйича қидирув ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда трансчегаравий наркогуруҳ қўлга олинганди. Улар 5 кг гашиш ва катта миқдорда пул мусодара қилган эди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...