Загрузка
Загрузка
Туркияда одам савдоси қурбони бўлган ўзбекистонлик  қиз Ватанига қайтарилди
Ҳодисалар

Туркияда одам савдоси қурбони бўлган ўзбекистонлик қиз Ватанига қайтарилди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Туркияда одам савдоси қурбонига айланган 20 ёшли ўзбекистонлик қиз ўз Ватанига қайтарилган.

2024 йил 10 ноябрь куни қиз Ўзбекистоннинг Туркиядаги бош консуллигига мурожаат қилиб, уни The Pera Hotel Marmaris марис меҳмонхонасида (Муғла вилояти) мажбуран ушлаб туришгани ҳақида хабар берган. Унинг сўзларига кўра, қариндоши уни алдаб, мамлакатга олиб келган ва фоҳишаликка мажбур қилган.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги бош консуллиги маълум қилишича, "Ўзбекистон маданияти, ҳамжиҳатлиги ва ҳамкорлиги" ва "Ўзбек аёлларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" жамиятлари кўмагида қиз озод қилинган ва хавфсиз жойга жойлаштирилган.

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари одам савдосига алоқадор уюшган жиноий гуруҳни ҳибсга олишган. Ушбу иш бўйича тергов давом этмоқда.

Жабрланувчи 15 ноябрь куни ўз ватанига хавфсиз қайтиб келган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...