Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркиянинг Айдин шаҳрида маҳаллий ресторанлардан бирида официант бўлиб ишлаган 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Аёл бошига ўқотар қуролдан етказилган оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Фожиа 5 июль куни бевосита иш жойида - марҳум сўнгги ойларда ишлаган ресторанда содир бўлган. Жиноятга алоқадорликда гумон қилиниб, беш киши қўлга олинган.
Ўзбекистон ҳукумати ва Туркиядаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари аллақачон ишга киришган. Консуллик марҳуманинг жасадини ватанга жўнатишни ташкиллаштиради ва унинг қариндошларига зарур ёрдам кўрсатади.
Расмий органлар ҳозирча на жиноят сабабини, на қўлга олинганларнинг шахсини ошкор қилмаяпти.

Изоҳлар мавжуд емас