Туркиядаги курортдаги ёнғин 76 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди
Ҳодисалар

Туркиядаги курортдаги ёнғин 76 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди

28

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Туркиянинг Болу провинциясидаги Карталкая тоғ - чанғи курортидаги меҳмонхонада келиб чиққан кучли ёнғин натижасида 76 киши ҳалок бўлган. Ушбу иш бўйича тўққиз нафар гумонланувчи ҳибсга олинган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Тайип Эрдўғанга кўплаб ҳалок бўлганлар юзасидан ҳамдардлик билдирган. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг сўзларига кўра, давлатимиз раҳбари Туркия халқига матонат, оила аъзоларига сабр-тоқат, жабрланганларга эса тезроқ соғайиб кетишни тилаган.

Туркия президенти фожиа қурбонлари хотирасига бир кунлик миллий мотам эълон қилган. 22 январ куни мамлакат ҳудудида ва чет элдаги дипломатик миссияларда давлат байроқлари тушириб қўйилади.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини аниқлаган.

Эслатиб ўтамизки, фожиа кеча, 21 январда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 03:00 атрофида етти қаватли меҳмонхона ресторанида бошланган, шундан сўнг ёнғин тезда бутун бинога тарқалган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...