Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ургутда пул ишлаш мақсадида хўроз жанглари учун майдон ташкил қилган 45 ёшли эркак ушланган. Бу ерда намойиш этилган томошага икки юзга яқин одам йиғилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати тафсилотларни ошкор қилган.
Одамлар ўз қушларини олиб боришган, тадбирнинг ҳар бир "меҳмони"дан тўлов олинган. Шу билан бирга, ушбу “арена”да эркак нафақат хўроз жангларини, балки бошқа қимор ўйинларини ҳам уюштириб келган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари "тадбиркор"ни ҳибсга олиб, унга 278-модда (қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш) бўйича жиноий иш қўзғатишган. Тергов олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, 2022 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Тошкент вилоятида хўроз жанги учун майдончани топиб, ёпиб қўйишган эди.
Изоҳлар мавжуд емас