Загрузка
Загрузка
Владивостокда  ўсмир қизга уятсиз хабарлар юборган Марказий осиёлик шахс қўлга олинди
Ҳодисалар

Владивостокда ўсмир қизга уятсиз хабарлар юборган Марказий осиёлик шахс қўлга олинди

49
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Приморье ўлкасида полиция вояга етмаган шахсга нисбатан интернет орқали жинсий зўравонлик ҳаракатларини содир этишда гумонланган 23 ёшли йигитни ҳибсга олди. Марказий Осиё давлатларидан бирининг фуқароси бўлган ушбу шахс ижтимоий тармоқлар орқали ўсмирга беҳаё тасвирлар ва хабарлар юбориб келган.

Тергов ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар асосида бошланган. Приморье ўлкаси Ички ишлар бошқармасининг шахсга қарши жиноятлар бўлими ходимлари Росгвардия кўмагида гумонланувчини Владивосток шаҳрида қўлга олишган. 2003 йилда туғилган йигит тезкор тадбир давомида ҳибсга олиниб, полиция бўлимига олиб кетилган. ОАВда гумонланувчи Ўзбекистон фуқароси эканлиги айтилмоқда. Хозирда бу маълумот расмий тасдиқланмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан процессуал қарор қабул қилинган ва тергов ишлари давом этмоқда. Россия қонунчилигига кўра, вояга етмаганларга нисбатан бундай ҳаракатларни содир этган шахслар оғир жиноий жавобгарликка тортилади.

Россиялик мутахассислар ота-оналардан фарзандларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини назорат қилиш ва нотаниш шахслардан келаётган шубҳали хабарлар ҳақида вақтида огоҳ бўлиш зарурлигини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пхукет оролида 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси вояга етмаган қизга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этганликда айбланиб, полиция томонидан қўлга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...