Яна "эркатой" автотеррористлар: 14 ёшли эгизак вояга етмаганлар йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда мунтазам бузиб келгани аниқланди
Ҳодисалар

Яна "эркатой" автотеррористлар: 14 ёшли эгизак вояга етмаганлар йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда мунтазам бузиб келгани аниқланди

47

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда 14 ёшли Ҳасан ва Ҳусан исмли ўсмирларнинг давлат рақами бўлмаган транспорт воситасини юқори тезликда ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмай бошқаргани акс этган видеолавҳалар тарқалди. Ҳолат юзасидан болаларнинг отасига қамоқ жазоси қулланилган. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, вояга етмаган болалар маҳалла ичида хавфли манёврлар билан ҳаракатланган. Маҳалла аҳли ҳақли эътироз билан болаларнинг отасига мурожаат қилганда, бунга жавобан ота қўшниларга таҳдид қилиб, қўпол муносабатда бўлган. Уларнинг шахсиятига тегадиган сўзлар қўллаган. 

Видеода акс этган ҳолатларда ўсмирларнинг нафақат гувоҳномасиз, балки йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатлангани кўринади. 

Кейинчалик эълон қилинган расмий муносабатда болаларнинг отаси вазиятга изоҳ бериб, фарзандларига рулни топширганида ўзи айбдор эканини тан олган. У ушбу ҳолат аввалроқ содир бўлганини ва эндиликда қонун олдида жавоб беришга тайёрлигини маълум қилган. Гарчи у бу ҳолат бир марта бўлганини таъкидлаётган бўлса-да, тармоқ фаоллари тўплаган видеоларда уларнинг мунтазам қўпол қоидабузарликлар амалга оширганини кўриш мумкин. 

Маълум бўлишича, тегишли органлар томонидан эгизакларнинг отасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддасига биноан 5 сутка қамоқ жазоси қўлланган. 

Ушбу хабарлар фонида яқинда бўлиб ўтган ҳодиса кўпчиликнинг ёдига тушган. Ўшанда Тошкент шаҳри Миробод туманида 25 февраль куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ЙПХ инспектори Ҳосилбек Эшназаров вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Дастлабки маълумотларга кўра, 2010 йилда туғилган, 10-синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган шахс инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, уни автомашинаси билан уриб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...