Загрузка
Загрузка
Ёш ўғлини қийноққа солган бухоролик она уч йилга қамалди
Ҳодисалар

Ёш ўғлини қийноққа солган бухоролик она уч йилга қамалди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Икки йил давомида боласини бешикка боғлаб, уни таёқ билан шафқатсиз уриб келган бухоролик она уч йилга озодликдан маҳрум қилинган. Олти ёшли болага васий тайинланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, дастлаб аёлга нисбатан 110-модданинг 2-қисмидаги "а", "б" бандлари бўйича (айбдор учун ночор ҳолатда бўлган вояга етмаганни қийноққа солиш)жиноий иш қўзғатилган.

Аммо Шофиркон туман жиноят ишлари бўйича суди ишни моҳиятан кўриб чиққандан сўнг, ишни қайта малакалаган. Айбланувчи 104-модданинг 2-қисмининг "б" бандига ( ўта шафқатсизлик билан қасддан оғир тан жароҳати етказиш) биноан судланган ва уч йилга озодликдан маҳрум этилган.

Шофиркон тумани "Инсон" ижтимоий маркази олти ёшли болага васий тайинлаган, васийлик ва ҳомийлик органлари аёлни ота-она ҳуқуқларидан маҳрум қилиш масаласи билан шуғулланмоқда. Болалар Омбудсмани боланинг кейинги тақдирини кузатиб боради.

Эслатиб ўтамизки, қашқадарёлик эркак беш йилдан ортиқ вақт давомида вояга етмаган қизларига нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, бузуқ хатти-ҳаракатлар қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...