Загрузка
Загрузка
Йил бошидан буён Тошкентда мингдан ортиқ фоҳишалик билан шуғулланувчи шахслар жаримага тортилгани
Ҳодисалар

Йил бошидан буён Тошкентда мингдан ортиқ фоҳишалик билан шуғулланувчи шахслар жаримага тортилгани

45
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Йилнинг дастлабки уч ойида Тошкент ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фоҳишалик билан шуғулланувчи 1068 кишини маъмурий жавобгарликка тортишган. Улардан 992 нафари пойтахтга вилоятлардан бориб қолган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Пойтахт ички ишлар бошқармаси матбуот-хизмати фоҳишалик   билан шуғулланаётган ва фоҳишахоналарни сақлаш билан шуғулланадиган фуқароларга қарши олиб борилган уч ойлик кураш натижалари ҳақида хабар берган.

Маълум бўлишича, йил бошидан буён Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланувчи 1068 киши аниқланган ва маъмурий жавобгарликка тортилган. Шу билан бирга, уларнинг 92,8% ёки 992таси пойтахтга   вилоятлардан келган.

Бундан ташқари, 209 та қўшмачилик ёки фоҳишахоналарни сақлаш ҳолатлари аниқланган. Ҳар бири бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Таъкидлаш керакки, фоҳишалик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. МЖТКнинг 190–моддасига кўра, фоҳишалик учун БҲМнинг 7 бараваридан 10 баравари (2,38-3,4 миллион сўм)гача жарима ёки 15 кунлик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Қўшмачилик   ёки фоҳишахонани сақлаш жиноят деб ҳисобланади ва Жиноят кодексининг 131-моддасига биноан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ички ишлар Бош бошқармаси пойтахтликлардан фоҳишалик қилаётган ёки фоҳишахоналарни сақлаш билан шуғулланадиган шахслар тўғрисида 102 рақами орқали хабар беришни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамизки, март ойида қўшмачи аёл Бухоро вилоятидаги туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида фоҳишахона очганлиги маълум бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+