Загрузка
Загрузка
Юк поезди темир йўлдан ўтаётган  82-ёшли  пиёдани босиб кетган
Ҳодисалар

Юк поезди темир йўлдан ўтаётган 82-ёшли пиёдани босиб кетган

1530
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. 2 декабрь куни эрта тонгда темир йўлдан ўтаётган 82-ёшли пиёдани юк поезди босиб кетган. Batafsil.uz мухбири хабар беришича, фожеа Наманган вилояти Поп туманида юз берган.

1230 рақамли поездни электровоз машинисти 28 ёшли А.Ш. бошқарувида бўлган. Соат 5:50 атрофида “Қўшминор-Поп” темир йўлининг 115 километрида поезд темир йўлдан ўтаётган 82 ёшли Т.М.ни уриб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов департаменти маълум қилишича, кекса фуқаро воқеа жойида вафот этган.  

Поезд соат 6:57да ўз ҳаракатини давом этган. Пиёда ҳалок бўлган жойда ишлаётган тергов-тезкор гуруҳи томонидан воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+