Загрузка
Загрузка
Юнусобод туманида наркошопларни реклама қилган ўсмирларнинг ота-онаси  жазоланади
Ҳодисалар

Юнусобод туманида наркошопларни реклама қилган ўсмирларнинг ота-онаси жазоланади

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентнинг Юнусобод туманида гиёҳванд моддаларнинг интернет-дўконлари рекламасини тарқатган вояга етмаганлар фаолиятига чек қўйилган. Бунинг учун ота-оналари қонуний равишда жавоб беришади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Пойтахт ИИББ матбуот-хизмати хабар беришича, патрул хизмати ходимлари 6 ноябр куни соат 04:00 атрофида иккита ўсмирни кўриб қолишган. Текширув давомида уларнинг ёнидан қора бўёқли баллончалар, телефонларида эса наркошопларнинг графити рекламалари бўлган жойларнинг фотосуратларини топилган. Ёшларнинг айтишича, ҳар бир ёзув учун уларга Telegram мессенжери орқали 20 минг сўм таклиф этилган.

Ўсмирларнинг ота-оналарига нисбатан фарзандларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаганлик учун баённомалар тузилган. Иш материаллари Юнусобод туман судига топширилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...