Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шу ойда Ўзбекистонда стационар фото ва видеофиксация воситалари ёрдамида 640 476та йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги аниқланган. Рейд тадбирлари давомида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) ҳудудий бўлинмалари ходимлари йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган 304 002 та ҳолатни аниқлашган.
ЙҲХХ томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, асосий қоидабузарликлар орасида қуйидагилар мавжуд:
-
транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқариш - 21 726та ҳолат;
-
йўлда пиёдалар устуворлигини бузиш - 16 434 та ҳолат;
-
светофорнинг тақиқловчи ишорасига ўтиш - 3 924 та ҳолат;
-
қарама-қарши ҳаракатланиш-3612 та ҳолат;
-
маст ҳолатда ҳайдаш-1 846 ҳолат;
-
ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмаслик-954 та ҳолат.
Қўлланган чоралар натижасида 24 462 та транспорт воситаси жарима майдончаларга жойлаштирилган.
Шунингдек, автобусларда йўловчи ташиш соҳасидаги қоидабузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказилган.
Хизмат ходимлари сентябрь ойида катта йўловчи транспорт воситаларининг 14 832 нафар ҳайдовчисини текширишган, улар орасида 6 610 та қоидабузарлик аниқланган:
-
автобусни тегишли ҳужжатларсиз бошқариш - 504 та ҳолат;
-
техник жиҳатдан носоз автобусни бошқариш – 306та та ҳолат;
-
ҳайдовчилар томонидан тиббий кўрикдан ўтмаслик - 216 таҳолат.
-
маст ҳолатда бошқариш – 61та ҳолат;
Аниқланган қоидабузарликлар бўйича 3 156 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас