Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Валерий Атаев Москвада вафот этган
Ҳодисалар

Ўзбекистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Валерий Атаев Москвада вафот этган

427
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Валерий Атаев 75 ёшида Москвада вафот этган. Бу ҳақда ТАССга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Москвадаги Ленин проспектидаги квартирасида вафот қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у табиий сабабларга кўра оламдан кўз юмган, аммо полиция белгиланган тартибда текширув ўтказмоқда.

Валерий Атаев 1990 йилларда Ўзбекистон Энергетика вазири лавозимини эгаллаган, кейинчалик Бош вазир ўринбосари этиб тайинланган, шунингдек, "Ўзбекнефтгаз"бошқарувига раҳбарлик қилган. 2009 йилда сиёсатчи Москвага кўчиб кетган, чунки Ўзбекистонда унга қарши талон-тарожлик ва мансабни суистеъмол қилиш моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

У қидирувга берилган ва 2015 йилда Тошкентнинг илтимосига биноан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уни Москвада ҳибсга олишган, аммо маълум бўлишича, ўша пайтда Атаев Россия фуқаролигини олиб улгурган экан, шунинг учун Россия уни Ўзбекистонга бермаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+