Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон фуқароси италиялик тадбиркорни ўғирлашни ташкил этишда гумон қилинмоқда
Ҳодисалар

Ўзбекистон фуқароси италиялик тадбиркорни ўғирлашни ташкил этишда гумон қилинмоқда

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Москвада доимий яшовчи италиялик тадбиркор Стефано Гуидоттини   ўғирлашни ташкил этган шахс Италияда ушланган. У Россия фуқаролигига ҳам эга бўлган 44 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

SIAD (Европанинг энг йирик техник газ ишлаб чиқарувчиси)нинг Россиядаги ваколатхонаси бош директорининг ўғирланиши 28 июнь куни Москва марказида содир бўлган. Уч киши Гуидоттини Садовая - Триумфальная кўчасидаги уйнинг ҳовлисида ушлаб олишган. Эркак 36 соат давомида гаровга олинган, шундан сўнг полиция уни озод қилишга муваффақ бўлган.

АНСА агентлиги Болония шаҳар прокуратурасига таяниб хабар беришича, ўғирлаш тўловни талаб қилиш мақсадида ташкил этилган. Россия паспортига эга бўлган ва Италиянинг Равенна шаҳри яқинида яшовчи 44 ёшли Ўзбекистон фуқароси жиноятни ташкил этишда айбланмоқда. Таъкидланишича, ҳибсга олинган шахс илгари Гуидотти компаниясида ҳам ишлаган.

ANSA агентлиги Болония шаҳар прокуратурасига таяниб хабар беришича, ўғирлаш тўловни талаб қилиш мақсадида ташкил этилган. Россия паспортига эга бўлган ва Италиянинг Равенна шаҳри яқинида яшовчи 44 ёшли Ўзбекистон фуқароси жиноятни ташкил этишда айбланмоқда. Таъкидланишича, ҳибсга олинган шахс илгари Гуидотти компаниясида ҳам ишлаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...