Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг собиқ ўринбосари 6 йилга қамалди
Ҳодисалар

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг собиқ ўринбосари 6 йилга қамалди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда қишлоқ хўжалиги вазирининг собиқ ўринбосари Алишер Тўраев ва унинг қизига ҳукм ўқилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг матбуот хизмати мухбиримизга маълум қилган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди Алишер Тўраевни маблағларни талон-тарож қилиш ва хизмат сохтакорлигида, унинг қизи Анаис Тўраевани эса   хизмат сохтакорлигида иштирок этганликда айбдор деб топган.

Иш маълумотларига кўра, 2021 йил сентябрь ойида De Nova Agro компанияси 1 миллионта узум кўчатларини етказиб бериш бўйича тендерда ғолиб чиққан. Битим суммаси 9,95 миллиард сўмни ташкил қилган. Шу билан бирга, компаниянинг асосчиси Алишер Тўраевнинг ўғли Бекжон Тўраев, директори эса унинг қизи Анаис Тўраева бўлган.

Шунингдек, давлат харидларининг бошқа қоидабузарликлари ҳам аниқланган. Хусусан, тендер комиссияси аъзолари аслида ўтказилмаган йиғилиш баённомасини имзолашган. Буюртма бўйича кўчатлар ҳам етказиб берилмаган: томонлар маҳсулот олиш тўғрисида сохта электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган, кўчатларнинг нобуд бўлиши ва кўчирилиши, уларни парвариш қилиш харажатлари тўғрисида ҳужжатларни ясашган.

Алишер Тўраев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг "а" банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон тарож қилиш) ва 209-моддаси 2-қисмининг "а" банди (қайта содир этилган хизмат сохтакорлиги) бўйича айбдор деб топилган. У олти йилга қамоқ   жахосига ҳукм қилинган ва давлат ташкилотларида раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Тендер ўтказилган Миллий қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновациялар марказининг бухгалтери Мансур Қўзибеков шунга ўхшаш моддалар бўйича айбдор деб топилган. У беш йилу олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Анаис Тўраева Жиноят кодексининг 28-моддаси (хизмат сохтакорлигида иштирок этиш) орқали Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг "а" банди ва 209-моддаси 2-қисмининг "а" банди бўйича айбдор деб топилган. У беш йилу бир ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Жазони ижро этиш 2027 йил 8 -июлгача-ўғли уч ёшга тўлгунга қадар қолдирилган.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иши бўйича суд жараёни бошланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...