Ўзбекистонда  имтиёзли нархда автомобиль олиб беришни ваъда қилган  яна бир фирибгар компанияга нисбатан жиноий иш очилди
Ҳодисалар

Ўзбекистонда имтиёзли нархда автомобиль олиб беришни ваъда қилган яна бир фирибгар компанияга нисбатан жиноий иш очилди

960

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Ўзбекистонда имтиёзли нархда автомобиль олиб беришни ваъда қилган яна бир фирибгар компанияга нисбатан жиноий иш очилган.    

"2019 йил май-сентябьр ойлари давомида фуқаро Э.И. ва жиноий манфаатларни кўзлаган бир қатор шахслар Жиззах ҳудудида ноқонуний равишда "Алмаз Супер Авто" компаниясини ташкил этиб, фуқароларга фоизсиз 2 йилдан 5 йилгача автомобиль сотиб олишни ваъда қилишган", - дея хабар бермоқда Тергов департаменти. 

Ўзбекистонликларга автомобиль русумидан келиб чиққан ҳолда ушбу компаниянинг ҳисоб рақамига 2,6 миллиондан 9,1 миллион сўмгача гаров пулини тўлаш ва автомобилни кутиш таклиф қилинган. “Almaz Supеr Avto” филиаллари Андижон, Фарғона ва Наманганда очилган. 

Натижада жиноятчилар 446 нафар фуқарони алдашга улгуришган. Улар билан умумий қиймати 3,1 миллиард сўмлик шартномалар тузилган бўлиб, шундан 1,6 миллиард сўм компания ҳисоб рақамига ўтказилган ва 1,4 миллиард сўм фирибгарлар томонидан ўзлаштирилган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, ушбу ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида компаниянинг учта мансабдор шахсига 168 (фирибгарлик), 188-1 (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мулкни жалб қилиш бўйича ноқонуний фаолият), 189 (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) моддалари бўйича айблов эълон қилинган.

Э.И.га нисбатан "қамоққа олиш", Э.К. ва Д.Х.ларга нисбатан эса "гаров" кўринишидаги эҳтиёт чораси танланган.

Дастлабки тергов жараёнида жабрланувчиларга етказилган 3,1 миллиард сўм зарардан 1,1 миллиард сўми тўлаб берилган.

Жиноят иши белгиланган тартибда судга юборилган.

Эслатиб ўтамизки, яқинда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Авто 60 ой” компаниясига нисбатан жиноий иш терговини якунлашган. Фирибгарлар машина сотиб олиб бериш баҳонасида ўзбекистонликлардан 54,3 миллиард сўм олишган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...