Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. "Жиззах" автомобиль заводида Жанубий Корея автомобиль ишлаб чиқарувчисининг автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлайдиган Roodell компанияси бош директори ва асосчиларидан бири Данияр Давлетияровга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистонда KIAнинг бюджет автомобиллари эксклюзивини йиғиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамизки, биринчи босқичда мамлакатда нисбатан қимматроқ Seltos ва К5 моделлари йиғилади. Аммо вазият кейинроқ ўзгариши мумкин.
"Биз Ўзбекистон бозорига кириш учун Seltos ва К5 моделларини танладик, чунки улар KIA линиясида энг янги ҳисобланади. Келажакда, биз моделлар қаторини кенгайтириш ва ҳар чоракда янгиларини йиғишни бошлаймиз. Кейинги йил охиригача мамлакатда KIAнинг саккизта моделини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Улар орасида ҳам арзони, ҳам қиммати бўлади. Лекин уларнинг барчаси замонавий бўлади. Бизнинг мақсадимиз – энг замонавий, янгиланган ва сўнги маҳсулотни Ўзбекистон бозорига олиб чиқишдан иборат", - деди у Batafsil.uz ЯА. мухбирига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, янги моделлар асосий халқаро бозорларда маълум бир рейсталинг ўтказилгандан кейингина Ўзбекистонда ишга туширилади.
"Лойиҳамиз икки босқичда ривожланади. Биринчиси – 195та операцияни назарда тутган катта тугунли йиғиш иборат. Иккинчи босқич 2022 йилнинг охирига қадар давом этади. Бунда бутунлай янги автомобиль ишлаб чиқаришга мўлжалланган пайвандлаш, бўяш ва йиғиш цехларини қуриш белгиланган. Мазкур автомобилардан ҳеч қаерда, ҳаттоки МДҲ давлатларида ҳам йўқ. Бу KIAнинг мутлақо янги маҳулоти бўлиб, бутун минтақа учун фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, бу бюджет автомобили бўлади. У ички бозор учун ҳам, экспорт учун ҳам ишлаб чиқарилади", - деди Давлетияров.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, айнан ушбу автомобиль барча МДҲ давлатлари йирик бозорларига экспорт қилинади.
Умуман олганда, Давлетияров таъкидлаганидек, Ўзбекистондаги СKD-йиғишда учта модел иштирок этиб, бошқа давлатларга шу моделлар юборилади.
Бундан ташқари, компания маҳаллийлаштириш даражасини камида 30 фоизга, келгусида эса 50 фоизга етказишни режалаштирмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас