Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзэнергоинспекция" ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ноябрь ойида ўтказган назорат тадбирлари давомида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишга оид 289 та ҳолатни аниқлади. Ушбу қонунбузарликлар натижасида тизимга жами 132 миллиард 752 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
"Ўзэнергоинспекция" маълумотига кўра, ноябрь ойида аниқланган қоидабузарликлар ортидан етказилган зарарнинг асосий қисми табиий газ ҳиссасига тўғри келади.
Ҳисобот даврида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 289 та ҳолат қайд этилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар қуйидагича тақсимланган:
- 27,2 миллион м³ табиий газ талон-торож қилинган. Бунинг қиймати 82,3 миллиард сўмни ташкил этади.
- 26,1 миллион кВт⋅соат электр энергияси ноқонуний сарфланган бўлиб, етказилган зарар 50,4 миллиард сўмга тенг.
Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича 518 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Изоҳлар мавжуд емас