Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда олти ой давомида 550 миллиард сўмдан ортиқ газ ва электр энергияси талон-тарож қилинган
Ҳодисалар

Ўзбекистонда олти ой давомида 550 миллиард сўмдан ортиқ газ ва электр энергияси талон-тарож қилинган

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Январь-июнь ойларида Ўзбекистонда истеъмолчилар 550,3 миллиард сўмлик электр энергия ва газдан ноқонуний фойдаланишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Ўзэнергоинспекция" маълумотларига кўра, шу вақт ичида 4,5 мингдан ортиқ ноқонуний истеъмолчилар аниқланган.

Энергия манбаларини ўғирлаш ҳолатлари 89 та газ қуйиш шохобчаларида, 94та тўқимачилик корхоналарида ва 94 та иссиқхоналарда фош қилинган.

Бундан ташқари, криптофермалар 15,9 миллион киловатт-соатдан ноқонуний фойдаланган ҳолда 81,6 миллиард сўмлик электр энергиясини ўғирлашган.

Хабар қилинишича, июль ойи бошида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари энергия манбаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 3,4 мингга яқин маъмурий ишларни қўзғатган.

Эслатиб ўтамизки, президент энергия сарфини қатъий назорат қилиш ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини оширишни буюрган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...