Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга 1 миллиард сўмлик ноқонуний олтин қуймаларини олиб кирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Ҳодисалар

Ўзбекистонга 1 миллиард сўмлик ноқонуний олтин қуймаларини олиб кирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

49
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Чегара қўшинлари ва Наманган ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Косонсой туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали Ўзбекистонга катта миқдордаги қимматбаҳо металлни олиб ўтишга уринган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. 

Тезкор маълумотларга кўра, 1996 йилда туғилган фуқаро тоғаси (1988 й.т.) кўрсатмасига асосан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. 

Қирғиз Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига умумий оғирлиги 1 кг 168 гр бўлган олтин қуймаси парчалари олиб кирилган. 

Мусодара қилинган олтиннинг тахминий суммаси 1,1 миллиард сўмни ташкил этади. 

Ҳамкорликдаги тезкор тадбир давомида, ушбу фуқаро олтинларни Косонсой туманида яшовчи бошқа бир қариндошига етказиб бераётган вақтида жиноят устида қўлга олинган. 

Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-модда 2-қисми "а", "б" бандлари (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда жуда кўп миқдорда товарлар олиб кириш) ҳамда 223-модда 2-қисми "б" банди (Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбир чоғида ҳам оғирлиги 475 грамм бўлган олтин қуймаларни 737 миллион сўмга сотишга уринган шахслар қўлга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...