Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик аёл Ҳиндистондаги хусусий шифохонада ўз жонига қасд қилган
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик аёл Ҳиндистондаги хусусий шифохонада ўз жонига қасд қилган

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон фуқароси Ҳиндистондаги хусусий клиниканинг ваннахонасида ўзини осиб, жонига қасд қилган. Яқинда у муваффақиятли жигар трансплантацияси операциясини ўтказган экан. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Фожиа ҳақида Deccan HerardRead нашри маълум қилган. Тиббиёт муассасаси вакилларининг сўзларига кўра, 45 ёшли аёл 25 май куни жигар трансплантацияси операцияси учун касалхонага ётқизилган. У билан бирга клиникада эри ва ўғли бўлган. У тузалишни бошлаган ва икки кун ичида касалхонадан чиқарилиши керак эди.

Ҳиндистон полицияси комиссари ёрдамчиси Кумар Сингхнинг айтишича, жигар трансплантацияси учун ўлган аёлнинг эри донор бўлган.

Марҳуманинг турмуш ўртоғи 11 июнь куни тушдан кейин хотини ваннахонага кирганини айган. Аёл узоқ вақтдан чиқмаганлиги сабабли, у касалхона ходимларидан ёрдам сўраган.

Клиниканинг хавфсизлик хизмати ходимлари воқеа жойига полициячиларни чақиришган ва улар аёлнинг жасадини топишган. У ўзини сочиқ токчасига осиб қўйган.

Полиция жасадни экспертизага юборган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...