Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик аёл Таиланддаги меҳмонхонанинг 6-қаватидаги балкондан йиқилиб тушган
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик аёл Таиланддаги меҳмонхонанинг 6-қаватидаги балкондан йиқилиб тушган

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик аёл Жанубий Паттайадаги (Таиланд) меҳмонхонанинг 6-қаватидаги балкондан йиқилиб, жиддий жароҳат олган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Жанубий Паттайадаги меҳмонхона балконидан чет эллик аёл йиқилиб тушгани ҳақидаги хабар 7 декабр куни соат 12:30 да қутқарув хизматига етказилган. Воқеа жойига қутқарувчилар ва тез ёрдам машинаси етиб борган ва ҳушидан кетиб, ерда ётган 25 ёшли ўзбекистонлик аёл топилган. Аёлда бош жароҳати ва ўнг оёғининг синиши қайд этилган. Шифокорлар унга биринчи ёрдамни кўрсатишган, шундан сўнг уни маҳаллий касалхонага олиб боришган.

Воқеа гувоҳи бўлган меҳмонхона қўриқчиси навбатчилик пайтида     шовқинни эшитиб қолган. Меҳмонхонага туташ паст қаватли бинонинг томида у ёш аёлни кўриб қолган. Бирданига аёл думалаб, ерга тушиб кетган. Ходим воқеа ҳақида дарҳол раҳбариятга хабар берган.

Паттайа полициясининг билдиришича, жабрланувчи меҳмонхонанинг 6-қаватида икки нафар таниши билан яшаган. Офицерлар уларни сўроқ қилишга уринишган, лекин иккала эркак ҳам қаттиқ маст бўлиб, ҳеч қандай саволга жавоб бера олмаган.

Паттайа полицияси аёлнинг йиқилиш сабабини аниқламоқда.

Эслатиб ўтамизки, ёзда ўзбекистонлик аёл жигар трансплантацияси бўйича муваффақиятли операциядан сўнг Ҳиндистондаги хусусий клиниканинг ҳаммомида ўзини осиб, жонига қасд қилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...