Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик мигрант аёл  миллиардернинг жиянидан 58 минг доллардан ортиқ маблағни ўғирлашда гумон қилинмоқда
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик мигрант аёл миллиардернинг жиянидан 58 минг доллардан ортиқ маблағни ўғирлашда гумон қилинмоқда

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Миллиардер Михаил Гуцериевнинг жияни ўзбекистонлик мигрант аёлни катта миқдордаги пул ва заргарлик буюмларини ўғирлашда айблаган.

Mash порталига кўра, аёл ишга кираётганида ибодат учун алоҳида хонага муҳтожлигини айтган. Эгалари унга алоҳида хона беришган, унда пул ва заргарлик буюмлари билан сейф, шунингдек унинг калити бўлган. Аёл бу хонага кунига икки марта намоз ўқиш учун кирган.

Унинг кетганидан кейин эгалари нақд 40 000 доллар ва 20.000 долларга тенг олмос узукларини топа олишмаган. Бир неча кундан кейин қиз қайтиб борган ва яна шунча миқдордаги пул йўқолгани аниқланган.

Оила квартирага камералар ўрнатган, лекин аёл қайтиб бормаган.

Гуцериевлар полицияга мурожаат қилишган. Етказилган зарар беш миллион рублга баҳоланган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчини қидирмоқдалар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...